Американинг Жанубий Каролина штатида 14 яшар ўсмир ўз отасини отибташлади!!!

amerika 14 yasaharЎзининг 47 ёшли отаси Жеффри ДеВитта Осборнни совуқ қуролдан отиб ўлдирган 14 яшар ўсмир (исм-фамилияси тергов манфаатларини кўзлаб сир тутилган) ҳеч нарса бўлмагандек қўлида қурол билан машинага ўтирган ва мактабга бориб икки ўқувчи ҳамда муаллимага қарата ўқ узган. Уларнинг барчаси жиддий жароҳат олган. Яхшики, ўша атрофда яшовчи Жейми Брок исмли ўт ўчирувчи келиб қолиб ўсмирни қуролсизлантирди. Акс ҳолда у бошқа ўқувчиларга ҳам тан жароҳати етказиши тайин эди — дея хабат тарқатмоқда hordiq.uz сайти.

Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, мактабга полициячилар етиб келишди. Қотил қўлга олинди. Қонунга кўра, унга уйига қўнғироқ қилиш учун рухсат берилди. Қотил бувисига қўнғироқ қилишга қилди-ю, аммо йиғи аралаш бўлиб ўтган воқеаларни тушунтириб бера олмади. Кекса онахон хавотирланиб, ўсмир яшайдиган уйга кириб келгачгина, ўғли отиб ўлдирилганига гувоҳ бўлди. Дарвоқе, яраланган ўқувчилар ва муаллимага касалхонада тез тиббий ёрдам кўрсатилди. Уларнинг ҳаёти хавф остида эмас.

Полициячилар бу ҳаракатлар сабабларини ўрганишмоқда.

Мақола 356 марта ўқилган

1 Комментарий для Американинг Жанубий Каролина штатида 14 яшар ўсмир ўз отасини отибташлади!!!

  1. Bu voqeada men bolani umuman ayblamayman.
    Chunki bolalarni psixiologik olami juda nozik.
    Uni psixiologiyasiga nimadir ta’sir qilib, salbiy ta»sir qilgan, shu sabablar uni undagan bu ishga.
    2014-yilda ham Moskvada ham shunga o’xshash voqea bo’lgandi…

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*