Даҳшат! Кроснаярскда 12 ёшли қиз икки дугонасини пичоқлаб қўйди!!!

KROSNAYaRSKКрасноярскнинг Дивногорск шаҳрида яшовчи 12 яшар қиз (исм-фамилияси тергов манфаатларини ўйлаб сир тутилган) дугоналари билан жанжаллашиб қолди-ю, «масалани ҳал этиш» учун ўрмонга кирди. Жанжални энди ўрмонда давом эттиришди. Аммо орадан сал ўтмай, қиз киссасидан пичоқ чиқарди ва икки дугонага бир нечта тиғ жароҳатлари етказди. Бу воқеани катта йўлдан ўтиб кетаётган ҳайдовчиларнинг бири кўриб қолиб, дарҳол жабрланганларни касалхонага олиб кетди, йўл-йўлакай полицияга ҳам хабар берди.

Врачларнинг айтишича, икки қизнинг жароҳати оғир эмас, ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти. Пичоқлаган қиз билан эса полициянинг вояга етмаганлар билан ишлаш бўлими инспекторлари иш олиб бормоқда.

9 октябрь куни яна шу Кроснаярскдаги кўчаларнинг бирида еттинчи синф ўқувчиси синфдоши билан «Вконтакте» интернет тизимида жанжаллашиб қолиб, уни очиқчасига гаплашиш учун чақирган. Улар катта йўл четида учрашишган. Шунда ўқувчи синфдошининг кўкрак қисмига тиғ зарбаси йўллаган. Афсуски, врачлар жароҳат олган ўсмирнинг ҳаётини сақлаб қола олишмади.

hordiq.uz

Мақола 549 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*