11-банд бўйича Тошкент шаҳрига доимий прописка қилинган ходим ишдан бўшаган тақдирда пропискадан чиқариб юбориладими?

ca579271af4de3ca8061cb5b45858708_603x325

— 11-банд бўйича Тошкент шаҳри (Тошкент вилояти)га доимий прописка қилинган бирор-бир вазирлик ходими ишдан бўшаган тақдирда пропискадан чиқариб юбориладими? Агар уч йил тўлмасдан бошқа вазирликка ишга ўтса-чи?

(Савол эгасининг илтимосига кўра унинг шахси сир сақланади)

Саволга Ички ишлар вазирлиги Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи Бахриддин Шорихсиев жавоб беради:

— 2011 йил 14 сентябрдаги “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида”ги қонун ва бошқа қонуности ҳужжатларга асосан маълум қиламизки, юқоридаги қонун билан тасдиқланган рўйхатнинг 11-бандига мувофиқ Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлган фуқаро ишдан озод қилинган, бошқа ишга ўтган ёки пенсияга чиққан тақдирда, қарор қабул қилингандан кейин икки кун муддатда фуқаронинг охирги доимий пропискадан ўтган жойдаги туман (шаҳар) ИИБ Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига хабар берилади.

Давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари раҳбарлари билдиришномаси асосида туман (шаҳар) ИИБ ТШИИБ Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими, агар ушбу фуқарода доимий прописка учун бошқа асослар мавжуд бўлмаса, фуқарони белгиланган тартибда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан илгариги яшаш жойига ёки фуқаронинг аризасига кўра бошқа ҳудудга пропискадан чиқаради. Фуқаро Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан пропискадан чиқишдан бош тортган тақдирда унинг доимий пропискаси белгиланган тартибда бекор қилинади.

Саволнинг иккинчи қисмига, яъни 11-банд бўйича Тошкент шаҳри (Тошкент вилояти)га доимий прописка қилинган бирор вазирлик ходими уч йил тўлмасдан бошқа вазирликка ишга ўтса, проспикаси бекор бўлиш-бўлмаслигига ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев ойдинлик киритди:

Ички ишлар вазирининг 2012 йил 1 майдаги 71-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартиби тўғрисида”ги йўриқноманинг 24-бандига кўра, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати 11-бандига мувофиқ Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган фуқаролар доимий прописка қилинган кундан бошлаб уч йил ўтгандан кейин турар жой сотиб олган тақдирда, улар ва улар билан бирга Рўйхатнинг 5, 9, 10 ва 11-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган фуқаролар ушбу турар жойга Рўйхатнинг 1-банди бўйича доимий прописка қилинади. Башарти ходим шундан кейин ишини ўзгартирса ҳам пропискаси бекор қилинмайди.

Манба: tafsilot.uz

Мақола 1 568 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*